Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сафида биз ҳам бормиз!

 

Ўзбекистон давлат Консерваториясида “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сафида биз ҳам бормиз” шиори остида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллик юбилейига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда мутасадди ташкилотлар вакиллари, Тиббий – ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳарлари, Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги ХДП фракцияси аъзолари ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг Марказий бошқарув раиси Э.Д.Норпўлатов ва хорижлик меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раис ўринбосари Вафаев Улуғбек Назарович Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллик юбилейи муносабати билан самимий муборакбод этиб, мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, хусусан кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Дунёни қалб кўзи билан англаётган, жамиятнинг жонкуяр аъзолари ва фаоллари, ушбу тизимда меҳнат қилаётган фидойилар самимий муборакбод этган ҳолда партиянинг фидокорона хизматлари учун ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллик тарихи ва бугунги кундаги фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм ва концерт намойиш этилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш