Устозларга эҳтиром

 

Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир. Асрлар синовидан ўтган мазкур безавол ҳақиқат бугун ҳар лаҳзада ўз тасдиғини топаётир.

1 октябрь – устоз ва мураббийлар куни муносабати билан жонкуяр устозлар меҳнатини шарафлаш тадбирлари Бухоро вилояти бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Зотан, устозлар ҳар қанча мақтовга, ҳар қанча эҳтиромга муносиб.

Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши ташаббускорлигида партиянинг “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида 1 октябрь — ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон ХДП вилоят кенгашининг фаоллар залида шаҳар умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган устозлар учун байрам тантанаси ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан ХДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси З.Туйева ҳамда Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Р. Казимова ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан муборакбод этаркан, мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти хусусида тўхталиб ўтдилар. Устозларга бағишланган шеър, куй-қўшиқлар устозлар кўнглини хушнуд этди.

— Бугун жaмиятимиздa aзиз устoзлaримизнинг мaвқeи, ҳурмaт вa oбрўси oширилишининг, улaргa кўрсaтилaётгaн эътибoр ҳaмдa ғaмxўрликлaрнинг гувoҳи бўлиб турибмиз, — дейди Бухоро шаҳридаги 1-мактаб директори Сабоҳат Ҳайдарова. — Бу – биз, ўқитувчи-мураббийлар учун Ибн Синo, Сoҳибқирoн Aмир Тeмур, Мирзo Улуғбeк ва Aлишeр Нaвoий кaби буюк aждoдлaримизнинг ўз устoзларига кўрсатган ҳурмат-эҳтиромлари янглиғ ҳақиқат тантанасидир. Шундай эътибoр вa эъзoзга лойиқ бўлмoқ, билдирилгaн ишoнчни виждoнaн aдo этмoқ, кeлaжaк вa миллaтнинг ярaтувчилaрини тaрбиялaмoқ эсa бизнинг бoш мaқсaдимиздир. Айниқса, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкиллаштирилган тантанали рағбатлаштириш маросими бизга кўтаринки руҳ бағишлади, қалбларга шодлик улашди. Шу боис ҳам биз ҳамиша ХДП билан биргамиз!

Қадри тоғдек юксак устозларга бағишланган байрам тантанаси якунида партиянинг фаол аъзоларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш