Депутат халқ дардини эшитмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У. Ўразбоев Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Силлиев, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари билан биргаликда сайловчилар билан Учариқ маҳалласи биносида очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда фуқаролардан Ғулом Зокиров, Акрам Якубов, Гулноза Очилова, Эркин Тошматов, Суярқул Ғайбуллаев, Гулбаҳор Усмонова, Мурод Азимов ва бошқалар томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони ажратиш, маҳалла ҳудудларида эски сим ёғочларни бетонли устунларга алмаштириш, йўлларни таъмирлаш, светафор, электр трансформатор ўрнатиш, имтиёзли кредитлар олиш, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотини қуриш учун ер майдони ажратиш, маҳалла биносини таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Эшитилган 44 та мурожаатдан 2 та масала Республика миқёсида, 4 масала вилоят миқёсида ҳамда 38 таси шаҳар миқёсида ижобий ҳал этилишига келишилиб олинди. Мурожаатларнинг 15 таси жойида ҳал этилиб, тегишли тартибда кўрсатма ва тушунтиришлар берилди.

Депутатнинг халқ дардини эшитиш мулоқотлари давом этмоқда.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш