Депутатлар аҳоли муаммолари ечимида кўмаклашмоқда

 

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан мулоқотларини давом эттирмоқда.

ЎзХДП фракцияси аъзоси М.Г.Ҳасанова, депутат вакили С.Норқулова, ЎзХДП Узун туман кенгаши раиси И.Мусурманов, туман Халқ депутатлари Кенгаши котибият бош мутахассиси Н.Аширов ҳамда туман Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг бажарилиши, фуқаролар кайфиятларини ўрганиш мақсадида Меҳнат маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Маҳаллада 120 нафар ишсиз булиб, шундан 68-нафарига ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида 15 сотихдан ер ажратилиб берилди. Шунингдек, 2 нафар фуқаро Азиза Турсуналиева ва Гулхайё Арслоноваларга 1-сотихли ерга субсидия ажратилиб, иссиқхона қуриб берилди.

Маҳаллада ёшлар етакчиси томонидан 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларнинг олти нафари ҳарбий хизматга юборилган. 2 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб берилиб, ўзини ўзи банд қилган. Суҳбат жараёнида маҳалладаги қолган 50 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилаётганлиги айтиб ўтилди.

Мамлакатимизда 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ва мураббийларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеи ва нуфузини янада ошириш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича 8-мактабда бўлиб, ўқитувчи ва юқори синф ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.

Мулоқотда яқинлашиб келаётган Устоз ва мурабийлар куни билан табриклаб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинди.

Шунингдек, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қурбоналиев Аброр фермер хўжалигида бўлиб, пахта-йиғим теримида иштирок этаётган теримчилар билан суҳбатлашилди ва уларга яратилган шароитлар ўрганилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш