1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунини муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят Учқўрғон туман кенгаши томонидан тумандаги 21-сонли мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда сўз олган Туман партия кенгаши раиси Абдуллажон Қодиров, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мамасоли Норхонов, Туман кенгаши депутати Шохиста Тошпўлатовалар юртимизда таълим-тарбия масаласига комплекс ёндашган ҳолда боғча, мактаб таълими билан бирга олий таълим тизимини ҳам узвий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва соҳада эришилаётган барча ютуқлар фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати эвазига кундан-кун ортиб бораётганини алоҳида қайд этишди.
Шунингдек Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилиб, бир гуруҳ таълим фидойилари таълим соҳасида олиб бораётган ишлари ва меҳнати учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан ижро этилган шеър ва куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Тадбир якунида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадларига хайрихоҳ бўлган 32 нафар ёшлар партия аъзолик сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.