Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Шарофиддин Назаров Кўкдала туман ҳоким ўринбосари Барно Дустов ва ЎзХДП Кўкдала тумани Кенгаши раиси Умар Жулбуловлар ҳамроҳлигида тумандаги 2-,41-,43-умумтаълим мактабларида бўлди. Ўқув жараёнлари, мактабларнинг қишга тайёргарлиги ва жорий ремонти, санитария ҳолатини ўрганишди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашишди.
Шунингдек, Кўкдала туманининг маҳалла фуқаролар йигинларида бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилинди. Маҳалла идораларининг ҳолати билан танишдилар. Туманда МФЙ учун янги қурилган бинолар 16 тани ташкил этади ва замон талабларига жавоб берувчи жиҳозлар билан тўлдирилган.
Депутат Ш. Назаров тумандаги қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникалар фаолияти билан ҳам танишди. Улардаги тиббий асбоб-ускуналарнинг яроқлилиги текширилди. Тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда тиббиёт ходимлари ётишмаётган тиббиёт буюмлари рўйхатини такдим этиб, амалий ёрдам сўрашди.