Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий кўмак берилди

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Фориш туманига ташриф буюрди.

Тумандаги Хонбанди, Ўзбекистон ва Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги 12 та хонадоннинг муаммолари ўрганилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак берилди.

59-мактаб, туман тиббиёт бирлашмаси, Жиззах вилояти Фориш туман Халқ қабулхонаси ва туман Давлат хизматлари Агентлиги, туман Адлия бўлими фаолияти билан яқиндан танишиб, учрашувлар давомида янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида ўтказилган учрашувлар, қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда мамлакатимиз Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлисида сўзлаган нутқи ҳамда илгари сурган ташаббусларининг мазмун-моҳияти сайловчиларга тушунтирилди.

1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан 2 нафар ўқитувчи Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашнинг фахрий ёрлиғи топширилди.

Ҳудуддаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Хонбанди маҳалласида амалга оширилган ишлар ҳолати туман Кенгаши депутати А.Нишонов ҳамроҳлигида ўрганилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш