Чортоқ туманида ечимини топмаган масалалар ҳал этилмоқда

 

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Ш.М.Турғунова Чортоқ туманидаги сайловчилар билан учрашувини 6-умумтаълим мактабидан бошлади. Устозларни 1 октябрь Устоз ва мураббийлар куни билан табриклаб, ХДП Марказий Кенгашининг мактаб директори А. Бурановга юборган фахрий ёрлиғини топширди.

Юксалиш МФЙ фаол аёллари ва аҳолиси билан учрашувда аёллар масалалари буйича Конституцияга берилган таклифлар ва ўзгартиришлар ҳақида тушунтиришлар берди.

Навбатдаги манзил Нодирабегим номидаги туман Ахборот кутубхона маркази бўлди. Марказ раҳбари С. Насриддинов билан суҳбатлашилди. Марказ жамоаси марказ базасини кенгайтириш, моддий-техник жиҳозлар билан тўлиқ таминлаш мақсадида очиқ бюджет ахборот портали орқали 600 миллион сўм маблағ ютиб олган.

Бу маблағларга 4000 минг нусха китоб, 20 та компьютер жамланмаси, китоб жавонлари, электрон доска, кузатув камералари ва зарур жиҳозлар олинган. Марказ сентябрь ойида янги мукаммал тамирланган, ҳамма қулайликларга эга бинога кўчиб иш бошлаган. Китоб фонди 71514 номда 210875 нусхани ташкил этади. Бугунги кунда 7000 нафардан ортик фуқаролар фойдаланмокда. Шунга қарамай, ҳозирда қам айрим муаммолар бўлиб, ечимини топмаган масалалар туман ҳокими ўринбосари Д. Хакимова билан келишиб олинди ҳамда депутатлар гуруҳига зарур кўрсатмалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш