Партия фаоли Тоҳиржон Қамбаралиев "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

 

"Ўқитувчи ва мураббийлар"куни муносабати билан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлатимиз раҳбари томонидан бир гуруҳ соҳа вакиллари фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Шулар қаторида Наманган вилояти Учкўрғон туманидаги 6-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интератининг математика фани уқитувчиси, ХДП аъзоси, партия фаоли Қамбаралиев Тоҳиржон Нурматович "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва партиянинг кўп минг сонли азолари номидан устозни юксак мукофот билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Кейинги иш фаолиятида куч-қувват, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

 

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш