Масалалар жойида ҳал этилмоқда

 

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Д. Мамажонова Фарғона тумани 2-сектор худудидаги Аввал қишлоғида Халк қабулхонаси туман бўлими мудири, туман прокурори, туман масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти масъуллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахслар иштирокида ўтказилган сайёр қабулда қатнашди.

Фуқаролардан йўлларни асфальтлаштириш, электр таянчларни ўрнатиш, қишлоққа интернет тармоғини тортиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти туман масъуллари томонидан жойида ечими топди. Шундан сўнг, узоқ йиллар ёшларга билим берган устоз М. Матмусаев ва бошқа устозлар 1-октябрь "Устоз ва мураббийлар куни" билан муборакбод этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш