Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бабенко Елена Владимировна 21-Истиқлол сайлов округида "Саховат" уйида яшовчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
"Саховат" уйининг ҳовлиси бу жойда ободончилик ва озодаликка катта эътибор берилишини кўрсатиб туради. Ҳовлида турли хил дарахтлар ва гуллар экилган бўлиб, бу ерда яшовчилар мазмунли вақт ўтказишмокда. Аёллар тўқиш ишлари билан банд бўлса, эркаклар шахмат-шашка ўйнаб суҳбат қуришмоқда. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Шинам ошхонада ҳафталик менюлар яшовчилар берган таклифлар асосида тузилади.
Қиш мавсумига тайёргарлик асносида қозонхонадаги табиий газда ишловчи мавжуд учта иситиш козонлари таъмирланиб текшириш жараёни олиб борилмокда. Шунингдек, кўмир ва ўтин захираси яратилган.
Саховат уйи ходимлари билан учрашув чоғида тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш учун алоҳида стоматолог ва офтальмолог штатлари ажратиш таклифи берилди. Таклиф Е.В.Бабенко томонидан назоратга олинди.