Кегейлида Конституцияда ёшлар ҳуқуқининг кафолати мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли тумани кенгаши, Халқ депутатлари туман партия гуруҳи томонидан "Абат” овул фуқаролар йиғинида конституцияда ёшлар ҳуқуқининг кафолати мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси баркамол авлодни тарбиялашда ғоявий-тарбиявий аҳамияти беқиёс. У ёшларда Ватанга садоқат, мардлик, ўзаро дўст-биродарлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади. Айниқса, асосий Қонунимизда халқимизнинг кўп асрлик анъаналари, урф-одатлари мужассамлашгани бош Қомусимизнинг муҳим хусусиятларидан биридир. Унда жамиятнинг барча қатламлари сингари вояга етмаганларнинг ҳам барча турдаги шахсий, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳукуқ ва эркинликлари кафолатлаб қўйилган.

Тадбирда асосий Қонунимизда ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларининг кенг қамровда кўрсатилиши давлатимизнинг ёш авлодга яратиб берган улкан имкониятлари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-213 сонли Фармони ҳамда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тарғибот тадбири давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш