Ёшлар учун меҳнат ярморкаси

 

Ўзбекистон ХДП Олтиариқ туман кенгаши ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида тумандаги вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқаролар учун "Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз" лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ иш берувчи корхоналар ўзларининг мавжуд 110 та иш ўринлари билан иштирок этди. Ярморкада вақтинча иш биланд бўлмаган 22 нафар ёшга тумандаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди.

Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Гулистон" МФЙда яшовчи ногиронлиги бор фуқаро Эркабоева Мўтабархон она ҳолидан хабар олиниб, ногиронлик аравачаси топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш