Фахрий ўқитувчилар ўртасида шахма-шашка мусобақалари ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан ЎзХДП Когон туман кенгаши томонидан туман ва вилоят кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда тумандаги 20-умумтаълим мактаби спорт залида меҳнат фахрийларидан ташкил топган бир гуруҳ ўқитувчилар ўртасида шахмат-шашка мусобақалари ташкиллаштирилди.

Унутилмас лаҳзаларга бой бўлган ўйинларда таълим фидойилари спортнинг мазкур тури бўйича ўз маҳоратларини намоён этишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, бахсларда ўз маҳоратини намойиш этган бир гуруҳ ўқитувчилар ташкилотчилар томонидан партиянинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш