Таълим соҳаси вакиллари байрам билан табрикланди

 

1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Акмал Умаралиев ЎзХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши вакиллари иштирокида Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган, таълим тизимига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, фаол партия аъзолари, фахрийлар, устозлар Маматкарим Каратаев, Шуҳрат Эргашев, Гульнора Мамонтова, Жўрабой Зулфиқоров, Шохиста Мўминова, Феруза Расулова, Сауле Қурбановаларни байрам билан табриклаб, самимий суҳбатлашди.

Мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқитувчиларнинг шаъни, обрўси, жамиятдаги муносиб ўрни ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилиб, уларга чексиз эҳтиром кўрсатган ҳолда фаҳрий ёрлиқ ҳамда совғалари топширилди.

Худди шундай тадбир Олмалиқ шаҳар ХТБ тасарруфидаги 2-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан кейинги йилларда мамлакатимиз таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётганлиги алоҳида тилга олинди. Якунда фаол ва фидойи ўқитувчилар тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш