Сизга таъзим устозлар!

 

Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. Сурхондарё вилоятида ҳам Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари иштирокида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан қатор байрам тадбирлари, учрашувлар ташкил этилди.

Термиз шаҳридаги 12-сонли мактабда бўлиб ўтган тадбирда мактаб директори, халқ демократик партияси азоси, партия фаоли Малохат Холлиевага партия Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари вилоят кенгаши масъул ходимлари томонидан топширилди. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Жарқўрғон туман кенгаши раиси Ч. Юсупов томонидан тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Қораевга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси топширилди.

Бойсун туманидаги 47-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда ҳам устоз ва мураббийларнинг ҳаётимизда тутган ўрни, баркамал авлодни тарбиялашдаги беқиёс ҳиссаси алоҳида таъкидлаб ўтилди. Юқори кайфиятда ўтган мулоқотда ИДУМ директори, партия фаоли Б. Холтўраевга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаси топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш