Шараф сизга, олқиш сизга азиз устозлар!

 

Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар техникумида 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари, Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Махмудова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг томошабинлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари, актёр Иноғомов Хайрулла Каюмович ва бошқа фаоллар сўзга чиқиб, устозларни табриклашди ва машаққатли меҳнатларида куч-қувват, зафарлар тилашди.

Учрашув сўнггида, фаол ва фидойи ўқитувчиларга, устозларга эҳтиром кўрсатилиб, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгашининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш