Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши томонидан Гулистон "Ишга марҳамат" мономарказида "Ёшларга кўмак" лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Ёшлар сектори раҳбари, депутат, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Муҳсиддин Низомиддинов, Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этган тадбирдада ёшлар учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумот берилди.
Ёшларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредитлар олиш тартиблари ҳақида тижорат банкларидан ташриф буюрган масъул ходимлар батафсил маълумот беришди.
Сўнг депутатлар Гулистон "Ишга-марҳамат" мономарказ фаолияти билан танишди. 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси ўрганилди.