Ёшлар ХДПни танламоқда

 

Гулистон давлат университетида "Депутат ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Тадбирда ЎзХДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ш.Мамадетсоев, ЎзХДП Марказий Кенгаши ёшлар сектори раҳбари, депутат, Ёшлар парламенти аъзоси М.Низомиддинов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, ўзларининг депутатлик фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди.

Мулоқотда Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этди. Янгиер шаҳар Ёшлар қаноти раҳбари Ж. Йигиталиев сўзга чиқиб, ёшлар учун келажакдаги фаолиятларида партиянинг аҳамияти борасида ўз фикрини билдирди. Тадбир давомида 20 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шундан сўнг Гулистон Давлат Университетининг ТТЖ шароити ўрганилди. Университет бош биносида 2 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, ўрганиш олиб борилган талабалар турар жой сиғими 1594 нафар талабага мўлжалланган. Ётоқхонада талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун барча шароитлар яратилган.

Ўрганиш давомида 1579 нафар талаба ТТЖга жойлаштирилган бўлиб улардан:

— 52 нафари олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзанди бўлган талабалар;

— 1 нафари “Ёшлар дафтари” кирган талабалар;

— 9 нафари “Темир дафтар”га киритилган оила фарзанди бўлган талабалар;

— 211 нафар боқувчисини йўқотган талабалар;

— 5 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган оила фарзанди бўлган талабалар;

— 26 нафар ногиронлиги бўлган талабалардир.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш