"Аёллар билан юзма-юз"
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Вобкент туман кенгаши "Аёллар қаноти" раиси Р. Есанова тумандаги "Қатаған" МФЙ раиси А. Хидиров билан ҳамкорликда "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тин-қизлар билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда аёлларнинг муаммолари ўрганилди. Шу маҳаллада яшовчи ҳунарманд-тадбиркор аёл Болтаева Раънонинг қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилди. Бу ишга қизиқиб қолган 2 нафар ишсиз ёшлар ушбу тадбиркорга шогирдликка бириктирилди. Партиянинг фаол аёлларига эсдалик совғалари топширилди.