Фарғона туманида партиямиз сафидаги аёллар 20 нафарга кўпайди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона туман кенгаши томонидан тумандаги “Саноат “ маҳалласи ҳудудидаги 1-мактабгача таълим ташкилоти ҳамда "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 35-Давлат Мактабгача таълим муассасаларида “Хотин-қизлар масалалари партия эътиборида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д. Мамаджанова бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунларнинг инсон қадрини улуғлашдаги ўрни, юртимиз Конституциясига киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Тадбир давомида ХДП сафига қўшилиш истагини билдирган аёлларимиз ДМТТ ходимларининг барчаси (жами 20 нафар) партия сафига қабул қилинди.

Уларга Ўзбекистон ХДП нинг гувоҳномалари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Мамаджанова томонидан топширилди. Сўнг партия фахрий аёллари ҳолидан хабар олиниб, йўқловлар амалга оширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш