Эрта турмушнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Урганч туман кенгаши томонидан 49-сонли умумтаълим мактаби ҳамда Ахборот технологиялари техникумида "Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари З. Машарипова, З. Саидниёзова шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Давра суҳбатида қизларнинг эрта турмуш қуриши ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, кийиниш маданияти, одоб-аҳлоқ, қизларнинг жамоат жойларида ўзини тутиши, интернетдан тўғри фойдаланиш, кейинги беш йилликда давлатимиз томонидан ёшларга, айниқса, хотин-қизлар учун берилаётган имкониятлар тўғрисида гапирилиб, очиқ мулоқотлар олиб борилди. Тадбир якунида Ахборот технологиялари техникуми ўқитувчи ва талабаларига Ўзбекистон ХДПнинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш