Қашқадарё вилоят Касби туман Қамаши қишлоғида туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши ҳамкорлигида "Кексаларни эъзозлаш ҳафталиги" ва "Кекса авлод ўгитлари" лойиҳаси доирасида депутатлар ва фахрийлар учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Т. Мейлиев, Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши раиси С. Ҳамроев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Қ. Сариқов ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, партия фаоли Р. Тўраевлар иштирок этди.
Ўзбекистон ХДП туман партия кенгаши раиси С.Хамроев сўзга чиқиб, кексаларни эъзозлаш йўлида кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида гапириб берди. Тадбир сўнггида кекаларга бир пиёла чой дастурхони ёзилди ва Султон Мирхайдар Ота зиёратгоҳига олиб борилди.