ХДП салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлайди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таминлаш мақсадида Ўзбекистон Интеллектуал тренерлар федерацияси ва ЎзХДП ҳамкорлигида Янги ментал арифметика кубоги 2022 Республика танлови ташкил этилди.

Унда Тошкент вилоятидан 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган жами 500 нафар бола иштирок этиб, уларнинг 42 нафари ғолибликни қўлга киритди.

ХДП Ёшлар сектори келгусида ҳам ушбу федерация билан ҳамкорликда интеллектуал соҳага бўлган эътиборни янада кучайтириб, ҳар томонлама ҳамкорлик ишларини олиб боради. Интелектуал ёшларнинг фаолияти ЎзХДП партияси томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш