"Аёллар билан юзма-юз"

 

ЎзХДП Когон шаҳар кенгаши раиси Ш. Изамова ташаббуси билан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Унда "Арабхона", Махтумқули", "А.Қодирий" ва "Улуғбек" маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар қатнашди.

Мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қуриш орқали уларнинг муаммоларини аниқлаш, уларга ечим топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлашдир.

Мулоқот натижасида 32 нафар хотин-қиз партия сафияга қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш