Муҳтожлар бепул дори-дармонлар билан таъминланди
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Пахтаобод туман кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорликда Учкўза Оилавий поликлиникасида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда Учкўза маҳалласидаги хотин-қизларнинг 37 нафари ҳамда 12 нафар бола УЗИ, ЭКГ, лабараториявий таҳлиллар ҳамда бошқа кенгайтирилган текширувлардан ўтказилди.
Текширув натижалари асосида 15 нафар аёлга туман шифохонасида муолажа олишга йўлланма ва тавсиялар берилди ҳамда бепул дори-дармонлар билан таъминланди.