Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши ва Халқ депутатлари Қўнғирот туманидаги партия гуруҳи ҳамкорлигида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа доирасида 18-сонли “Қўнғирот” сайлов округидан Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Олим Оринбаевнинг ўз сайловчилари билан учрашуви ўтказилди.
Мулоқот давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида ҳисобот берилди.
Ҳусусан, фуқаро Санобар Нарбаева турар жойининг фасади қуриб берилган эди. Эндиликда ушбу фуқаро уйининг томини шиферлеб бериладиган бўлди. Бундан ташқари, мазкур ҳудудда истиқомад қилувчи Лала Ембергенова ва Қундуз Файзуллаеваларнинг уйига иситгич қозонхонаси қуриб берилган.
Учрашувда кўтарилган масалалар жойида ўз ечимини топди.
Қўнғирот тумани “Қўнғирот” овул фуқаролар йиғини раиси ҳудуд аҳолиси номидан Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Олим Оринбаевга ўз миннатдорчилигини билдирди.