Аёллар билан юзма-юз

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Унда Шаҳрисабз шаҳар партия кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Д. Нуруллаев партия тизимидаги лойиҳалар, хотин-қизларга қаратиётган эътибор, янги ташкил этилаётган олий ўқув юртлари, қарорлар ижроси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув сўнггида бир гуруҳ ҳамширалар партия сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш