Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Қошқўра маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 63-сонли Оилавий поликлиникада “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Элликқалъа туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, Тиббиёт муассасаси ходимлари, ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Лойиҳани ўтказишдан мақсад, аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, туман марказларидан мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш.
Лойиҳа доирасида жами 18 нафар хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, касаллиги аниқланганларга тегишли тавсиялар берилди.