Кексаларга ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат

 

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Тошкент шаҳрида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан қатор тадбирлар ташкил этилди.

Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашдаги ролини янада ошириш мақсадида депутат В.Г. Ким томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги Алишеробод, Геофизика, Жасорат, Геологлар МФЙ лари раислари ва кекса нуронийлари учун ички туризм доирасида саёҳат ташкиллаштирилди. Аввал "Минор" масжидига ташриф буюриб, юртимиз тинчлигига кўз тегмасин дея дуолар килинди.

Сўнг Янги Ўзбекистон боғига экскурсия уюштирилди ва нуронийларга эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар 26 -"Ал-Фаробий" округи депутати Мирҳолиқова Шаҳло Мансуровна томонидан "Ал- Фаробий", "Хумоюн" маҳаллаларида истиқомад қилаётган кекса авлод вакиллари учун чиройли дастурхон ёзилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш