Юртимизда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларини ҳал қилишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга бўлган эътибор кучайтирилган.
ЎзХДП Бухоро туман кенгаши депутати Фируза Акиева томонидан 15 октябр – “Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида “Туркон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларида пахта тераётган теримчилар билан учрашув ўтказилди.
Унда хотин-қизларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклиги тўғрисида фикрлар билдирилди. Суҳбат якунида теримчи хотин-қизларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
ЎзХДП Қоракўл туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Л.Шермуҳамедова “Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан тумандаги ЎзХДП аъзоси, туман "Оқила аёллар ҳаракати" аъзоси, "Камола Миржалол" фермер хўжалиги раҳбари Жаннат Хўжақулованинг фермер хўжалигида бўлиб, илғор теримчилар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида аёлларнинг муаммолари ўрганилди ва байрам билан табриклаб, уларга эсдалик совғаларини тақдим этди.