Ёшлар билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Андижон Педагогика институтида "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати А. Нурматов, Андижон шаҳар Кенгаши депутати, З. М. Бобур номли вилоят кутубхонаси директори, "Дўстлик" ордени соҳибаси Г. Исмоилова, Бўстон туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати, "Меҳнат Шуҳрати" ордени соҳибаси М. Тўйчиева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг вакили Б. Қурбонов ва вилоят Кенгаши масъул ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда депутатларимиз томонидан партиямиз тарихи, депутатлик вазифалари, парламент тўғрисида ёшларга сиёсий тушунчалар бериш билан биргаликда яхши ўқиш, муомила ва кийиниш маданияти, буюк аждодларимиз миллий қадриятларимиз тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш