Хайрли ишлар давом этади

 

Саховатпешалик инсонийликка хос эзгу фазилатдир. Кишиларга озгина эътиборнинг ўзи ҳам олам-олам қувонч бахш этади. Халқ томонидан сайланган депутатлар ҳам аҳоли фаровонлиги ва манфаатларига муносиб хизмат қилиши керак.

ЎзХДП Фориш туман кенгаши ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари, депутат Б. Абдураҳмонов иштирокида "Аҳоли соғлиги — жамият бойлиги" шиори остида хонадонларга кириб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити ўрганилди. Мавжуд муаммолар ёзиб олинди. Қолаверса, соғлигида муаммоси бор фуқаролар шифокор кўригидан ўтишди.

ХДП Фориш туман кенгаши раиси Н. Ирисова туман депутатлари иштирокида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларга зарурий воситалар элтиб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш