Кегейли туманида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли туман кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Маденият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли учун “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ўтказилди.
Мақсад, аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш.
Туман марказларидан мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Лойиҳа доирасида 40 нафардан зиёд хотин-қизлар ва 5 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказгач, муолажа олишлари ва тегишли муассасаларга мурожаат этиш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, зарур дори-дармонлар ҳам етказиб берилди.