Халқаро қизлар куни муносабати тадбир

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тўрткўл туман кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари хамкорлигида Халқ таълими бўлимига қарашли 45-сонли мактабда Халқаро қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Тўрткўл туман кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати З. Абдуллаева, Тўрткўл туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И. Жумабоева, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси мутахассиси Х. Ибадуллаева, Тўрткўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, 45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари ва 10-11 синф ўқувчи қизлари иштирок этди.

Жамиятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар Янги Ўзбекистон учун катта аҳамият касб этади.

Халқаро қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда адабий чиқишлар, куй ва қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнггида турли йўналишларда ижод қилиб, бир қанча ютуқларга эришган ўқувчи-қизлар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг ташаккурномаси ва ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш