Қишлоқ аёллари билан бир кун

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурида давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламининг манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари кунига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Нанай қишлоғида “Қишлоқ аёллари билан бир кун” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят ва Бўстонлиқ туман кенгашлари масъуллари, Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси, туман оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди.

Тадбир доирасида турли мутахассисликларга эга тиббиёт ходимларидан иборат жамоа ёрдамида Жаҳонобод қишлоқ оилавий поликлиникасида кам таъминланган 50 нафардан зиёд аёллар ҳамда аҳоли вакиллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга шифокорлар томонидан тиббий маслаҳатлар ва соғлиқларини тиклашлари учун йўлланмалар берилди.

Тадбир доирасида сайёр қабул ташкил этилиб, унда аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кўмакка муҳтож ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди ва уларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ўрганилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш