"Аёллар билан юзма-юз"
ЎзХДП Жондор туман кенгаши раиси Б. Рахмонов ва туман Кенгаши депутати Р. Муродов ташаббуси билан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тумандаги пахта далаларида пахта йиғим-теримида қатнашаётган теримчилар учун тадбир ўтказилди.
Унда ХДП Жондор туман депутати Р. Муродов қишлоқ аёлларини байрам билан муборакбод этаркан, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳияти хусусида тўхталиб ўтди. Тадбир якунида партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Қишлоқ аёлларига бағишланган шеър, куй-қўшиқлар меҳнаткаш хотин-қизлар кўнглини хушнуд этди.