Мактаб таълими келажак пойдевори

 

Маълумки, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг сайланган округларидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифларига маблағ йўналтириш вазифаси белгиланган.

Хусусан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 52-Уста ширин сайлов округидан сайланган депутатимиз, Тошкент шаҳар 5-Стоматология поликлиника Давлат Унитар Корхонаси раҳбари Муҳамедов Хуснитдин Ҳусанович ўзига ажратилган маблағларни таълимга йўналтиришга қарор қилди.

Ўзи сайланган округ ҳудудида жойлашган, 63-сонли умумтаълим мактабининг моддий техник базасини янгилаш мақсадида, 30 комплект компьютер жамланмалари таълим даргоҳи маъмуриятига тантанали равишда топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш