Партиямиз фахрийсига миннатдорлик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига асосан маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва уни ўтказишда фаол иштирок этганлар тақдирланиши белгиланган.
Жумладан, ЎзХДП Бектемир туман кенгаши раиси, партиямиз фахрийси Ярашева Лолахон Тўйчибоевна, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва уни ўтказишда фаол иштироки учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партиямиздан сайланган депутат, Тошкент "Нуроний" жамғармаси раиси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бош маслаҳатчиси, Сенатор Каланов Рустам Абдухакимович томонидан Раҳматнома билан тақдирланди.