Бугун Ўзбекистон ХДП Қонликўл тумани кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан “Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз” лойиҳаси ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда 2022 йил Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилидаги давлат дастуридаги тегишли бандларнинг ижросини таъминлаш ва топшириқларини амалга оширишда партия ташкилотлари ва депутатларининг муносиб иштирокини таъминлаш.
Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди Дастури ҳамда амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифаларнинг ижросини, мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан ёшлар орасида тушунтириш ишларини ташкил этишдан иборат.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман кенгаши раиси Х.Отамбетова, Халқ деутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари лойиҳа доирасида ҳудуддаги бир гуруҳ ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммолари ўрганилиб, ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Лойиҳа доирасида ҳудуддаги бир гуруҳ ёшлар билан суҳбат ўтказилди ва қизиқишлари аниқланди.
Шунингдек, ҳудуддаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ёшларнинг таклифлари тингланди.