“Ўзбекистон 24” каналида эфирга узатилган видеолавҳага Халқ демократик партиясидан изоҳ

 

“Ўзбекистон 24” телеканалида 10 декабрь куни кечки янгиликлар дастурида Марказий сайлов комиссияси йиғилишидан тайёрлаб эфирга узатилган видеолавҳада “...йиғилишда мамлакатимиздаги бешта партиядан тўрттасидан вакил қатнашмагани изоҳ талаб қилиши” таъкидланган.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши 10 декабрь куни сайлов бўйича йиғилиш ўтказилиши тўғрисида Марказий сайлов комиссияси томонидан на расмий, на норасмий равишда хабардор этилмаганини маълум қиламиз.

Муҳим жараён таҳлили ўтказиладиган тадбирга Халқ демократик партиясидан нега вакил чақирилмагани ҳолати бўйича Марказий сайлов комиссиясидан изоҳ кутамиз.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясидан ўз ваколати доирасидаги тайёргарлик ва ташкилотчилик вазифаларини белгиланган муддатларда амалга оширишга эътиборли бўлишни, тарғибот тадбирларига нохолис баҳо бериб, сунъий равишда сиёсий партияларни обрўсизлантиришга уринмасликни сўраймиз.

Шунингдек, “Ўзбекистон 24” телеканалининг ушбу видеолавҳани тайёрлаган ходимларидан ҳолатни тўлиқ ўрганмай туриб тақдим этилган маълумотларни жамоатчиликка етказишда масъулиятли бўлишни кутамиз.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

 

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш