Соғлом аёл керак ҳаётга

 

ЎзХДП Қоровулбозор туман кенгаши ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г. Нарзиева томонидан Соғлом аёл керак ҳаётга лойиҳаси доирасида "Бўзачи" маҳалла фуқаролар йиғинида "Кексалар ҳафталиги" ҳамда "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан тиббий кўрик ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар тушунтирилди. Турли мутахассисликларга эга тиббиёт ходимларидан иборат жамоа ёрдамида 180 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Касаллиги аниқланган 32 нафар аёлга даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди. Шунингдек, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маслаҳат ва тавсиялар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш