Бармоқларда олам тафти

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида “Инклюзив” таълим марказида “Бармоқларда олам тафти” лойиҳаси ташкил этилди. Унда 25 нафар ёшлар ўз истеъдодларини намойиш этишди.

Очилиш маросимида сўз олганлар бугунги кундаги Ўзбекистоннинг янги қиёфаси таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришлар билан ҳамоҳанглиги, ногиронлиги бўлган болалар таълимида ҳам жаҳоннинг илғор тенденциялари асосида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, алоҳида эҳтиёжи бор болаларнинг ўқишини боланинг ноёб ҳамда яширин имкониятлари учун мос ташкил этиш максадида ҳуқуқий меъёрлар ишлаб чикилганлиги, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилиб, бир қатор қонунлар қабул қилинганлиги ва уларда бола ҳуқуқлари кафолатлаб куйилгани тўғрисида гапириб ўтдилар.

Танлов ёшлар томонидан эркин тарзда ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича ўтказилди. Уларнинг ижодлари Наманган шаҳар 13-мактаб тасвирий санъат чизмачилик фани ўқитувчиси Насиба Сайитханова томонидан бахоланди. Ғолиблар вилоят партия кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш