Хоразм вилоят ҳоким ўринбосари Г. Қурбонбоева ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилояти кенгаши раиси Р.Қ.Юсупов томонидан тасдиқланган қўшма тадбирлар режасига асосан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда вилоят бўйлаб “Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш ҳамда тиббий маданиятини ошириш” мавзусида қатор маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда.
"Шодлик" маҳалласидаги 6-Айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактабида аёллар билан “Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Д.Ниязметова ва Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Д. Матякубовалар қатнашди.
Сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан хотин-қизларга яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлар ҳақида, шунингдек, кам таъминланган, ишсиз, ногиронлиги бўлган хотин- қизларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларни тадбиркорлик, касаначилик фаолиятига жалб этиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги тўғрисида батафсил сўзлаб беришди.
Бундан ташқари, аёллар саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бандлигини таъминлаш юзасидан маълумотлар берилди. Тадбир давомида хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, 9 таси ижобий ҳал қилинди.