Қишлоқ аёлларининг каштачилик кўргазмаси

 

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани "Сардоба" МФЙ ҳудудидаги Сардоба маданият марказида қишлоқ аёллари учун байрам ташкил қилиниб, фаол хотин-қизларга совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон ХДП партия фаоллари Х.Тўраева, А. Парпиева ҳамда маҳалла фаоллари катнашди. Шунингдек, тадбирда қишлоқ аёлларининг қўл меҳнатлари билан тайёрланган каштачилик кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Раъно Жанқуватова Ғузор туманидаги "Қовчин" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Ферузбек Абдусамад ўғли" фермер хўжалигида бўлиб, аёлларнинг кайфиятини ўрганди. Мулоқот вақтида сўнгги йилларда аёлларнинг ўқиши, билим олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши борасида амалга оширилаётган ишлар, имтиёзлар ҳақида бохабар қилиб, унумли фойдаланишга чақирди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш