Бир қўлида бешик, бир қўлида дунёни тебратган аёл

 

ЎзХДП Бухоро вилоят Шофиркон туман кенгаши, 3-сектор МФЙ хотин-қизлар фаоллари ҳамда туман Маданият бўлими ходимлари билан ҳамкорликда 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Калон маҳалласи ҳудудида жойлашган "Бахт саройи" тантаналар мажмуасида "Аёл-вафо ва садоқат тимсоли" деб номланган маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирга туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Т. Йўлдошева, туман кенгаши раиси Ғ. Неъматов ва барча маҳаллалардан нуроний онахонлар, фаол аёллар таклиф этилди. Тадбир давомида расм ва иншолар танловларининг сектор босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди. Иштирокчилар йиғилганларни байрам билан табриклаб, узоқ йиллар халқ хизматида бўлган онахонларга байрам совғалари улашилди.

Когон туман кенгаши вакиллари эса “Оққош Бўрон” фермер хўжалигила аёллар билан учрашди.

Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши котибият мудири З. Джабборова, туман Кенгаши раиси С. Шариповалар теримчилар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитлар, энг кўп пахта терган теримчиларни доимий равишда рағбатлантириб борилиши, ичимлик суви билан таъминланганлигини кўздан кечиришди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард натижаси аҳоли турмуш фаровонлиги, даромадини оширишдан иборат эканлигини таъкидлади. Учрашув якунида қишлоқ аёлларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш