Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.
Хусусан, бу йўналишда манзилли, ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар бўйича “Темир дафтар”, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб- қувватлашга, билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизларга ва ёшлар бўйича тегишлича “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимлари ҳаётга тадбиқ этилди.
Бундан ташқари “Маҳаллабай ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳаллабай ишлаш тизими жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида жамиятда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка чуқур тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоми Мақсуда Варисова, партия Марказий Кенгаши, Тошкент вилоят кенгаши томонидан Кибрай туманидаги Нурафшон ва Соҳибкор маҳаллаларида Аёллар дафтари, Ёшлар дафтарига киритилганларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи бўлган, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базасига киритиш ҳамда уларни руйхатдан чиқариш механизмлари ўрганилди ва таклифлар олинди.
Депутатлар маҳаллаларда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам бериш аҳволини ҳам ўрганишди.