Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори раҳбари, Тошкент вилоят Паркент тумани депутати, Ёшлар парламенти аъзоси М. Низомиддинов Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчилари ва ўқувчилари таклифига биноан мазкур мактабда бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Дастлаб мактаб интернатининг тасвирий санъат фани ўқитувчиси У.У. Турсунбоева 7-б-синф ўқувчилари ўртасида тасвирий санъатда рамзий белги ва гералдика мавзусида очиқ дарс ўтиб берди.
Сўнг турли синф ўқувчилари билан учрашув ўтказиб, яқиндан суҳбатлашилди. Кўпчиликнинг қизиқиши ва таклифи инобатга олиниб, шу ой якунига қадар тасвирий санъатга қизиқадиган ўқувчилар ўртасида танлов ташкил қилишга келишиб олинди.
Мактаб раҳбарияти билан танловни ташкил қилиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. Маълумот ўрнида айтамиз, Мактаб ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсак, бугунги кунда В. В. Усманов раҳбарлик қилиб келаёткан 34-мактабда 223 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Уларга 40 нафар олий маълумотли педагог сабоқ бериб келмоқда.