Фракцияда муҳим масалалар кўриб чиқилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги қонунига гаров хати билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни мижозларга қулайлик яратиш, соддалаштириш мақсадида ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Биринчи навбатда гаров хатини онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштириш имкониятини, шунингдек, электрон гаров хати концепциясини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида бир қанча баҳсли нормалар акс этгани боис фракция аъзоларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди. Шу туфайли мазкур қонун лойиҳасини янада пишиқ-пухта ишлаш мақсадида навбатдаги фракция йиғилиши кун тартибига киритиш учун қолдириш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Йиғилишда шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган дастур доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниевнинг жавоби ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш