Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги миллат келажагини белгилайди

 

Ўзбекистонда азал-азалдан аёллар, қизлар эъзозланган, улуғланган. Қиз бола тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам миллат давомчилари бўлган қизларни оналик мақомига муносиб этиб вояга етказиш ҳамда фаровон жамиятни қуришда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизларни тарбиялаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Зеро, донишмандлар айтганидек, ўғил болани тарбияласанг бир инсонни тарбиялаган, бир қизни тарбияласанг, бутун миллатни тарбиялаган бўласан.

Шу нуқтаи назардан, миллатимиз бунёдкори, давомчиси, келажагимиз эгаси бўлган қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, оила ва жамият ҳаётидаги ўрнини, нуфузини ошириш мақсадида “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида “Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда хотин - қизларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, муносиб шароитларда меҳнат қилиши, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар, мазкур имкониятлардан оқилона фойдаланиш хусусида ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида маълумот ва тавсиялар берилди. Талаба қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилди, берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Тадбир бахс-мунозара ва савол-жавобга бой тарзда қизиқарли ўтди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш